Қирғизистон собиқ президентига 11,5 йил қамоқ жазоси белгиланди
Алмазбек Атамбаев 2011-2017 йилларда мамлакатни бошқарган. 2023 йил у даволаниш учун Испанияга кетганди.

3 июн куни Бишкекнинг Первомайский туман суди собиқ президент Алмазбек Атамбаев оид бир неча жиноий иш бўйича ҳукм эълон қилди.
Суд мажлисини судья Азирет Медеров олиб борди.
Суд учта жиноий иш: Қўй-Тош қишлоғидаги ер участкаларини ноқонуний эгаллаб олиш, ноқонуний бойиш ва 2019 йилнинг 7-8-август кунлари содир бўлган оммавий тартибсизликларда иштирок этиш кабиларни бир иш юритувига бирлаштирган.
Судья Медеров маслаҳат хонасидан чиқиб, қуйидаги қарорга келди:
Қўй-Тош воқеалари бўйича:
- Алмазбек Атамбоев мулки мусодара қилиниб, давлат мукофотларидан маҳрум этилган ҳолда 11 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди;
- Президент Администрациясининг собиқ раҳбари Фарид Ниёзов 7 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилди;
- Мамлакат парламентининг собиқ депутати Равшан Жээнбеков 7 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум қилинди;
- Парламентнинг собиқ депутати Ирина Карамушкина 7 йилу 6 ойлик қамоқ жазосига;
- Парламентнинг собиқ депутати Асел Кодуранова 3 йил синов муддатига;
- Собиқ депутат Меэрбек Мискенбоев 5 йил синов муддатига;
- Давлат хавфсизлик қўмитаси собиқ ходими ва Атамбаевнинг собиқ қўриқчиси Канат Сагимбаев 5 йиллик синов муддатига;
- журналист ва Атамбаэв тарафдори Қундуз Жолдубаева 5 йиллик синов муддатига;
- Атамбаев тарафдори Фарҳод Бабиев 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилди;
- Канатбек Осқоналиев 5 йил синов муддатига ҳукм этилди.
Алмазбек Атамбаев 2011-2017 йилларда мамлакатни бошқарган. У 2023 йил Европага кетган ва ҳануз қайтганича йўқ.