platina.uz
Жаҳон

Жанубий Кореяда янги президент сайланди

Ли Чже Мён 2022 йилги сайловларда жуда кичик фарқ билан ютқазганди. 

Жанубий Кореяда янги президент сайланди

Ли Чже Мён – Жанубий Кореянинг янги президентига айланди.

Навбатдан ташқари президентлик сайловларида "Тобури" либерал-демократик партияси номзоди Ли Чже Мён 49,25% овоз билан ғалаба қозонди.

Унинг рақиби, “Фуқаролик кучи” партиясидан Ким Мун Су 41,40% овоз тўплади. У сайловдаги мағлубиятини тан олди.

61 ёшли Ли камбағал деҳқон оиласида туғилган бўлиб, ҳуқуқшунослик соҳасида таълим олган. У 2010-2017 йилларда Соннам шаҳрини, 2018-2021 йилларда эса Кёнгидо провинциясини бошқарган. 2022 йилдаги президентлик сайловларида у Юн Сок Ёлдан 1 фоиздан ҳам камроқ фарқ билан мағлуб бўлган.

2024 йил январь ойида Ли қуролли ҳужумдан омон қолди, шунингдек, у бешта жиноий ишда, жумладан, коррупция ва Шимолий Кореяга пул ўтказиш билан боғлиқ ишларда айбланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалги президент Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этишга уринишдан сўнг лавозимдан кетганди.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid