Андижонда бюджетдан 3,2 млрд сўм пул ажратилмоқда
Маблағ эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, мактаблар, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа мақсадлар учун сарфланади.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори билан бюджетдан 3,2 млрд сўм пул ажратилади.
Жумладан:
- Андижон шаҳар маҳаллий бюджетига Машраб кўчасининг “NAVRUZ MALL” савдо маркази қисмида йўлнинг пиёдалар юриш йўлакчаларини бетонлаштириш учун қурилиш материаллари сотиб олиш харажатларига 450,0 (тўрт юз эллик) миллион сўм;
- Андижон шаҳар маҳаллий бюджетига Андижон шаҳар 55-сон умумтаълим мактабининг эскирган эшик-ромларини алмаштириш харажатлари учун 750,0 (етти юз эллик) миллион сўм;
- Андижон шаҳар маҳаллий бюджетига эҳтиёжманд ва моддий кўмакка муҳтож оила вакилларини қўллаб-қувватлаш учун Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасига 20,0 (йигирма) миллион сўм;
- Жалақудуқ тумани маҳаллий бюджетига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун 500,0 (беш юз) миллион сўм;
- Балиқчи тумани маҳаллий бюджетига тумандаги Зулфиқор маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудига янги министадион қуриш ишларига 500,0 (беш юз) миллион сўм;
- вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасига вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи – вилоят ҳокимининг ўринбосарини рағбатлантириш учун 4 200,0 (тўрт миллион икки юз) минг сўм;
- вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига бошқарма раҳбарини рағбатлантириш учун 6,0 (олти) миллион сўм;
- Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармасига бошқарма ходимларини рағбатлантириш учун 64,0 (олтмиш тўрт) миллион сўм;
- вилоят ғазначилик хизмати бошқармасига бошқарма ходимларини рағбатлантириш учун 64,0 (олтмиш тўрт) миллион сўм;
Умумий жами 2 358 200,0 (икки миллиард уч юз эллик саккиз миллион икки юз) минг сўм миқдорида маблағлар ажратилади. Ҳужжат 2025 йил 3 июн куни имзоланган.
Пул вилоят бюджетининг 2025 йил бошида шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратилади.
Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, ғазначилик хизмати эса пулларни йўналтирилиш ва молиялаштиришни таъминлайди.