platina.uz
Жамият

Икки қизалоқни қутқарган марҳум мукофотланди

Президент Абдуманноп Самиқовни “Жасорат” медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Икки қизалоқни қутқарган марҳум мукофотланди

Шавкат Мирзиёев чўкаётган қизларни қутқарган марҳумни мукофотлади.

Шу йил 5 май куни Тошкентдаги Бўрижар каналида қизларни қутқарган фуқаро ҳалок бўлганди.

Яккасарой туманида яшовчи икки нафар қизалоқ каналга тушиб кетди. Фуқаро Абдуманноп Самиқов ўзини сувга ташлаб, норасидалар ҳаётини сақлаб қолди. Лекин, афсуски, бахтсиз ҳодиса рўй берди – бу эзгулик йўлида унинг ўзи қаҳрамонларча ҳалок бўлди.

Давлат раҳбари марҳумнинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Бугун ҳурматли Президент марҳум Абдуманноп Самиқовни “Жасорат” медали билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Шунингдек, қизалоқларни қутқаришда жонбозлик кўрсатган “Бўрижар” спорт мажмуаси ишчиси Нурмуҳаммад Мамасалиев ҳам “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid