Августдан жарималар миқдори ҳам ошади
Ҳимоя камарини тақмаганлик учун жарима 206 000 сўмга етади.

Ўзбекистонда эндиликда жарималар миқдори ҳам ошади. Бу иш ҳақлари оширилиши ва БҲМ миқдори кўтарилиши билан боғлиқ.
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, 1 августдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади:
- Техник кўрик, "аптечка" — 206 минг сўм (айни вақтда 187,5 минг сўм);
- Хавфсизлик камарини тақмаслик — 206 минг сўм (айни вақтда 187,5 минг сўм);
- Ҳужжатсиз юриш — 412 минг сўм (айни вақтда 375 минг сўм);
- Суғуртасиз ҳайдаш — 824 минг сўм (айни вақтда 750 минг сўм);
- "Қизил" дан ўтиш — 1 млн 236 минг сўм (айни вақтда 750 минг сўм);
- Нотўғри "парковка" — 824 минг сўм (айни вақтда 750 минг сўм);
- Телефонда гаплашиш — 1 млн 236 минг сўм (айни вақтда 1 млн 125 минг сўм);
- Рақамсиз ҳайдаш — 2 млн 60 минг сўм (айни вақтда 1 млн 875 минг сўм);
- Тезликни ошириш (20 км/с) — 412 минг сўм (айни вақтда 375 минг сўм);
- Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 2 млн 60 минг сўм (айни вақтда 1 млн 875 минг сўм);
- Тезликни ошириш (+40 км/с) —3 млн 708 минг сўм (айни вақтда 3 млн 375 минг сўм);
- Қарама-қарши ҳаракатланиш — 4 млн 120 минг сўм (айни вақтда 3 млн 750 минг сўм);
- Маст ҳолда ҳайдаш — 10 млн 300 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 9 млн 375 минг сўм);
- Мастлик текширувидан бош тортиш — 6 млн 180 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 5 млн 625 минг сўм);
- Рухсатсиз "тонировка" — 10 млн 300 минг сўм (айни вақтда 9 млн 375 минг сўм);
- "Тонировка"дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 8 млн 240 минг сўм (айни вақтда 7 млн 500 минг сўм).