platina.uz
Жамият

Самарқандда электромонтёр пора билан ушланди

У савдо дўконига ҳисобланган 113 млн сўмлик қарздорлигини камайтириб беришни ваъда қилгани айтилмоқда. 

Самарқандда электромонтёр пора билан ушланди

Электр энергиясидан юзага келган қарздорликни камайтириб беришни ваъда қилган электромонтёр ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “Энергосавдо” Самарқанд шаҳри бўлими электромонтёри А.Б. фуқаро О.Ш.нинг савдо дўконида электр энергиясидаги қоидабузарлиги учун тузилган далолатнома бўйича ҳисобланган 113 млн сўмлик қарздорлигини камайтириб бериши эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада банкирлар ушланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid