platina.uz
Жамият

Ўсимликлар карантини бўлими бошлиғи 10 минг доллар билан ушланди

Сирдарёда эса "Гулистоншаҳаргаз" газ таъминоти бўлими муҳандиси қўлга олинди. 

Ўсимликлар карантини бўлими бошлиғи 10 минг доллар билан ушланди

Хоразм ва Сирдарёда фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

Хоразм вилоятидаги туманлардан бирининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган минерал ўғитлар ва биокомплекслар савдоси билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли 27 тонна “Биостимулятор” ўсимликлар озуқасини маҳаллий фермер хўжаликларига қиммат нархларда сотиш учун шартнома тузишда амалий ёрдам беришини айтган. Шундан сўнг у 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса “Гулистоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими кичик, ўрта бизнес ва бюджет истеъмолчилари билан ишлаш бўлинмасининг етакчи муҳандиси ҳамда маҳаллабай ишлаш хизмати бошлиғи ўзаро тил бириктирган. Улар маҳаллий фуқаронинг хонадонида табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан аниқланган 164 млн. сўмлик зарар суммасини 14 млн. сўмгача камайтириб берганликлари эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан муҳандис ва бўлим бошлиғига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid