"Челси" Конференциялар лигасида ғолиб чиқди
Клуб Европа миқёсидаги барча мусобақаларда ғолиб бўлган илк жамоага айланди.

Лондоннинг "Челси" клуби Европа Конференциялар лигасида ғолиб чиқди. Испаниянинг "Бетис" клубига қарши ўйин Полшада бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида испаняликлар вакили Абде Эззалзули ҳисобни очди.
66-дақиқада лондонликлар яримҳимоячиси Энцо мувозанатни тиклади.
70-дақиқада Жексон "Челси"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
83-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Жейдон Санчо орадаги фарқни икктага оширди.
90+1-дақиқада Кайседо ҳисобни янада йириклаштирди.
Шу тариқа лондонликлар Конференциялар лигаси ғолиби бўлди ва Европа миқёсидаги барча мусобақаларда зафар қучган илк клубга айланди. У аввал ЕЧЛ ва ЕЛ кубокларини ҳам ютган.