Тошкент вилоятида 1 июлдан ичимлик суви нархи қимматлайди
"Тошкент вилояти сув таъминоти" томонидан аҳолига етказиладиган ичимлик суви нархи 1 метр куб учун 2912 сўмга етади.

Тошкент вилоятида 2025 йил 1 июлдан бошлаб ичимлик суви ва оқова суви нархлари ошади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилоят кенгаши қарорида маълум қилинган.
"Тошкент вилояти сув таъминоти" томонидан аҳолига етказиладиган ичимлик суви нархи 1 метр куб учун 2912 сўмга етади (ҚҚС билан). Айни дамда бу қиймат 2240 сўмни ташкил этади. Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун бу нарх 10080 сўмдан 16800 сўмга етади.
Оқова сув хизматлари нархи аҳоли учун 1120 сўмдан 1456 сўмга етади. Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх 2240 сўмдан 3360 сўмга етади.

Чимён-Чорбоғ сув таъминоти АЖда нарх аҳоли учун 1232 сўмдан 1680 сўмга кўтарилади. Бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нарх 5712 сўмгача кўтарилади.
Аввалроқ Сурхондарё вилоятида сув нархи кўтарилганди.