Италия бош вазири 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
Ташриф Рим папаси ўлими сабаб қолдирилганди.

Италия бош вазири Жоржа Мелони 28−29 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Италия ҳукумати сайтида хабар берилди.
Ташриф бир ой олдин амалга оширилиши керак эди, аммо у Рим папаси Францискнинг ўлими туфайли қолдирилганди.
Италия бош вазири апрел ойида Марказий Осиёга келиши, Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюриши керак эди.
Шунингдек, биринчи Марказий Осиё-Италия саммити ҳам бекор қилинганди.