platina.uz
Жамият

Ички ишлар органларига ишга киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Улар орасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси оператори, Миллий гвардия ходими бор. 

Ички ишлар органларига ишга киритмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган “уддабуронлар” қўлга тушди.

Тошкент шаҳар адлия бошқармасида оддий алоқа оператори лавозимида ишлаб келган, 1992 йил Урганч шаҳрида туғилган шахс Хонқа туманида истиқомат қилувчи фуқарони ўзининг мансабдор яқин танишлари орқали ички ишлар органларига мўмай пул эвазига осон ишга киритиб қўйишни ваъда қилади.

Қолаверса, бу шахс лавозимларнинг мавқеи ва мансабига қараб ўзича нарх ҳам белгилаб, оддий аскарлар таркибидаги лавозимларга киритиб қўйиш учун 1500 АҚШ доллари, офицерлар таркибидаги лавозимларга ишга қабул қилиш учун эса 2000 АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “уддабурон” адлия ходими воситачи орқали 1900 АҚШ доллари ва 1 млн. 295 минг сўм олган вақтида ушланди.

Қашқадарё вилоятида ўтказилган бошқа бир тезкор тадбирда эса Миллий Гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси Қарши шаҳар бўлими ходими Косон туманида яшовчи бир фуқарони ўзининг мансабдор танишлари орқали вилоят ИИБга ишга киритиб қўйиш эвазига 2000 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid