platina.uz
Жамият

Андижон олимпия мактаби мансабдорлари бюджет пулини талон-торож қилгани маълум бўлди

Мактаб директори ва ўринбосари ходимларга асоссиз равишда устама ва мукофотлар ёзиб келган. 

Андижон олимпия мактаби мансабдорлари бюджет пулини талон-торож қилгани маълум бўлди

2025 йил 6 май куни жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судида Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари буйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати раҳбарларига оид иш кўриб чиқилди. Иш ҳужжати Platina.uz ихтиёрида мавжуд.

Маълум бўлишича, судланувчи О.К. Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари буйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати директори лавозимида ишлаб келган.У турли ходимларга жами 87.396.400 сўмлик мукофот пулларини бериш бўйича буйруқ чиқариб, ушбу буйруқлар асосида тўловга тақдим қилиб, ўзига ишониб топширилган ўзганинг жами 87.396.400 сўмлик маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Бундан ташқари О.К. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, мактаб интернатининг спорт ишлари бўйича директор ўринбосари Р.С. томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарорига нисбатан зид ишлангани сабаб жами 329.727.500 сўм устама маблағлари ҳисоблаб, тўловга тақдим этиб, бюджет маблағларини асоссиз равишда ортиқча тўланишига сабабчи бўлган.

Р.С. мактаб интернати директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб, жами 13.721.000 сўмлик мукофот мулларини бериш бўйича буйруқ чиқариб, ушбу буйруқлар асосида тўловга тақдим қилиб, ўзига ишониб топширилган ўзганинг жами 13.721.000 сўмлик маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бундан ташқари, Р.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2022-2024 йиллардаги тарификацияларга сохта маълумот ва ёзувлар киритиб, била туриб расмий ҳужжатларни сохталаштириб, ўзига ишониб топширилган ўзганинг жуда кўп миқдордаги жами 329.727.500 сўмлик маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Судда ҳар иккала айбдор қилмишига иқрорлик билдирди.

Якуний ҳукмга кўра, О.К.га узил-кесил ўташ учун 3 йил 1 ой муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, 4 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Р. С.га эса узил-кесил 1 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Етказилган зарарни қоплаш ишлари амалга оширилмоқда.

Суд иши Олий суд порталидан олинди.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid