Тавқи лаънатдан қутулган “Тоттенхэм” – 3-тайм, 2-сон
Неча замон ва неча мураббийлардан кейин Лондон жамоаси кимсан “Манчестер Юнайтед”ни ютган ҳолда ниҳоят тарихий ғалабага эришди.

21 май куни Испаниянинг Билбао шаҳридаги “Сан Мамес” стадионида унутилмас воқеа содир бўлди. Лондоннинг “Тоттенхэм Хотспур” жамоаси билан “Манчестер Юнайтед” ўйинчилари финалда учрашди.
Тўғри, бу ерда санъат асари даражасидаги паслар, Роберто Карлосга хос зарбалар ёки Месси-Роналду тўқнашувлари бўлиб ўтгани йўқ. Бироқ улардан ҳам ноёброқ ва тарихийроқ ҳодиса юз берди: “Тоттенхэм” клуби нақд 41 йил деганда тавқи лаънатдан қутулиб, Европа лигасининг чемпионига айланди!
Ўйин ва бошқа тарихий фактлар ҳақида батафсил юқоридаги видеода танишинг.