platina.uz
Жамият

Қашқадарёда "жиҳодчилар" оқимининг 8 нафар аъзоси турли муддатларга қамалди

Қарши туманида яшовчи,муқаддам судланган шахс  7 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний жамоат тузган. 

Қашқадарёда "жиҳодчилар" оқимининг 8 нафар аъзоси турли муддатларга қамалди

Қашқадарёда “Жиҳодчилар” оқимининг 8 нафар аъзоси 6 йилдан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум этилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар органлари ходимларини жалб қилган ҳолда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилган.

Унда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фош этилди.

Хусусан, Қарши туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 155, 159, 244 прим 1, 244 прим 2 ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча бор судланган, ўта хавфли рецидивист Қарши шаҳри ҳамда Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1964-1986 йиллар оралиғида туғилган 7 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний диний жамоат тузган.

Тергов даврида аниқланишича, гуруҳ аъзолари ўз яшаш хонадонларида йиғилишлар ўтказиб, “ҳалифалик давлати” барпо этиш масалаларини муҳокама қилишган.

Шунингдек, улар ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларни ғоявий даъватчиларининг жиҳод, ҳижрат, ҳалифалик тўғрисидаги аудио-видео материалларни ўзаро бир-бирларига тарқатиб, ўз сафларини кенгайтириш мақсадида бошқа фуқаролар онгига ҳам экстремистик ғояларни сингдиришга ҳаракат қилишган.

Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди томонидан мазкур шахслар тегишлилиги бўйича Жиноят Кодексининг 159, 244 прим 1 ва 244 прим 2-моддалари билан айбли деб топилиб, уларга 6 йилдан 10 йил 6 ойгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid