platina.uz
Жамият

"Бобурнома" бадиий филми учун 2 млрд сўм ажратилади

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси маъмурий бино-иншоотларини реконструкция қилишга 1 млрд сўм берилади. 

"Бобурнома" бадиий филми учун 2 млрд сўм ажратилади

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарори билан маҳаллий бюджетнинг 1-чораги орттириб бажарилган қисмидан пул ажратилади.

Пул миқдори жами 8 млрд 577 миллион сўмни ташкил этади.

Жумладан:

1. “Болалар шаҳарчаси” бино иншоотларини реконструксия қилиш ишларига спорт майдонча қуриш учун 1,0 (бир) миллион сўм;

- Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Андижон вилояти бошқармаси маъмурий бино-иншоотларини реконструкция қилишга 1,0 (бир) миллиард сўм;

2.Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармасига:

- вилоят ҳокимлиги “Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси орқали вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУКга Қўрғонтепа тумани 9228-ҳарбий қисм бошқармаси ҳудудида 120-хонадонли кўп қаватли турар-жой биноси қурилиш ишлари учун 1,0 (бир) миллиард сўм;

- Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига бағишланган тарихий “Бобурнома”бадиий фильмини суратга олиш харажатларига 2,0 (икки) миллиард сўм;

- Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 700,0 (етти юз) миллион сўм;

3.Шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ҳамда тегишли ташкилотларга;

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига “Халқаро ҳамширалар куни” муносабати билан вилоят тадбирини ўтказиш харажатларига 316,0 (уч юз ўн олти миллион сўм;

- вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига 7-17 ёшли мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаларини ўтказиш билан боғлиқ тадбир харажатларига 190,0 (бир юз тўқсон) миллион сўм;

- Андижон туман маҳаллий бюджетига эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиш ишларига 200,0 (икки юз) миллион сўм;

- Андижон шаҳар маҳаллий бюджетига шаҳар марказий кўчаларига велойўлакчалар барпо этиш ҳамда пиёдалар йўлакларини ободонлаштириш учун махсус бўёқ сотиб олиш харажатларига 800,0 (саккиз юз) миллион сўм ҳамда шаҳар марказий кўчалари А.Навоий шоҳ кўчасига катарантус гул кўчати учун 868.0 (саккиз юз олмиш саккиз) миллион сўм, мавсумий ва манзарали гуллар учун 500 (беш юз) миллион сўм; умумий жами 8577,0 (саккиз миллиард беш юз етмиш етти) миллион сўм миқдорида маблағлар ажратилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid