platina.uz
Жамият

Ўзбекистон бўйлаб бир неча ОТМларга ректорлар тайинланди

 Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири сифатида ишлаган Батирбек Каипбергенов Нукус давлат техника университетини бошқаради. 

Ўзбекистон бўйлаб бир неча ОТМларга ректорлар тайинланди

Ўзбекистон бўйлаб бир неча ОТМларга ректорлар тайинланди.

Жумладан, Шерзод Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди. У бунга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори эди.

Батирбек Каипбергенов Нукус давлат техника университети ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаган.

Дилноза Хўжаева Қўқон давлат университети ректори этиб тайинланди. Бунгача у Қўқон давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаган.

Баҳром Тўлаганов Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори этиб тайинланди. Бунгача у Тошкент архитектура-қурилиш университети Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректори лавозимида ишлаган.

Расул Нортожиевич Тўраев Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ректори этиб тайинланди.

Расул Тўраев тайинловга қадар Термиз давлат университетининг Ўқув ишлари бўйича проректори сифатида фаолият юритган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid