platina.uz
Жамият

Сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май куни ўтказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тадбирлар тақиқлангани бўйича хабарларни инкор этди. 

Сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май куни ўтказилади

Мактабларда сўнгги қўнғироқ байрами 24 май куни бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқларда сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилиши тақиқлангани, чекловлар ўрнатилгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур хабарга изоҳ берди.

Жорий ўқув йилининг охирги куни 25 май, якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли сўнгги қўнғироқ тадбирлари 24 май – шанба куни ўтказилиши белгиланган.

"Сўнгги қўнғироқ ҳар бир инсон ҳаётида унутилмас таассуротларга бой бўлади. Айниқса, катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган 11-синф битирувчилари учун бу куннинг аҳамияти ва қадри ўзгача.

Вазирлик шуни маълум қиладики, мактабларимизда сўнгги қўнғироқ тадбирларини кўтаринки кайфиятда, тантаналар билан ўтказиш анъанаси бу йил ҳам давом этади", дейилади вазирлик хабарида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid