platina.uz
Иқтисод

Олтита банкка нисбатан жарима қўлланилди

Бу ҳақда Марказий банкнинг назорат қўмитаси йиғилишларида қарор қабул қилинган.  

Олтита банкка нисбатан жарима қўлланилди

Марказий банк олтита банкка нисбатан жарима қўллади.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг апрель ойидаги йиғилишларида (8 марта) 45 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 26 та масала, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (5 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (1 та) ва банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (15 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 19 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденсиал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспексия натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилотлари томонидан устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантирилиши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклини акциядорлик жамиятига ўзгартирилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 1 та тўлов тизими оператори ва 3 та тўлов ташкилоти чора ҳамда санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспексия текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар ҳамда жисмоний шахсларга банк ҳисобварақлари очиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича белгиланган талаблар таъминланмаганлиги учун 6 та банк, 3 та ломбард ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди, дейилади хабарда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid