platina.uz
Жаҳон

Дуров Ғарбий Европа давлатларидан бири сайловларга аралашмоқчи бўлганини айтди

Номи очиқланмаган давлат Руминияда бўлиб ўтаётган сайловларда консерватив овозларни “ўчириш” учун Телеграмга мурожаат қилган. 

Дуров Ғарбий Европа давлатларидан бири сайловларга аралашмоқчи бўлганини айтди

Ғарбий Европа давлатларидан бирининг ҳукумати Руминияда бўлиб ўтган сайловларда консерватив овозларни “жим қилиш” учун Телеграмга мурожаат қилган.

Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров маълум қилди.

Мессенжер маъмурияти бунга рад жавобини берган.

Тадбиркор бу қайси давлат эканлигини аниқламади, лекин постга багет нон тасвири туширилган эмоджини илова қилди.

"Демократияни йўқ қилиш билан "демократияни ҳимоя қилиш" мумкин эмас. Сайловга аралашиш орқали "сайлов аралашувига қарши кураш" бўлмайди. Сизда сўз эркинлиги ва адолатли сайловлар бор ёки йўқ", дея ёзган Дуров.

Бугун Руминияда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтмоқда. Биринчи турда консерватив номзод Жоржи Симоне етакчилик қилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid