Бухорода махсус техника пиёдани босиб кетди
Натижада 64 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган.

Бухорода махсус техника пиёдани босиб кетди, натижада у ҳалок бўлди.
2025 йилнинг 15 май куни вилоят ИИБга Тез тиббий ёрдам шифокори томонидан Бухоро шаҳар марказий бозори олдида ЙТҲ содир бўлганлигини билдирган.
Олиб борилган кечиктириб бўлмас суриштирув ҳаракатлари давомида, шу куни Ҳ.И. исмли шахс ўз бошқарувида бўлган экскаваторни Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтида Бухоро шаҳар марказий бозоридан чиқиб йўлни кесиб ўтаётган 1961 йилда туғилган аёлни кўрмай қолиб босиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлган. Натижада аёл воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов якунига кўра ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, жавобгарликнинг муқаррарлиги таъминланади, дейилади ИИБ хабарида.