platina.uz
Жаҳон

Россиянинг Украина билан музокараларига ким бошчилик қилиши аниқ бўлди

Путиннинг ёрдамчиси 2022 йилги учрашувларга ҳам раҳбарлик қилганди.  

Россиянинг Украина билан музокараларига ким бошчилик қилиши аниқ бўлди

Россия президенти Владимир Путин Украина билан музокаралар учун делегация таркибини тасдиқлади.

Музокаралар гуруҳи таркибига қуйидагилар киради:

  • Владимир Мединский - президент ёрдамчиси (делегация раҳбари);
  • Михаил Галузин - Ташқи ишлар вазири ўринбосари (делегация аъзоси);
  • Игор Костюков - Бош штаб Бош бошқармаси бошлиғи (делегация аъзоси);
  • Александр Фомин - мудофаа вазири ўринбосари (делегация аъзоси).

Украина билан музокаралар учун экспертлар таркиби:

  • Александр Зорин - Россия Қуролли Кучлари Бош штаби ахборот бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари;
  • Елена Подобреэвская — Россия президенти маъмурияти раҳбарининг гуманитар соҳадаги давлат сиёсати бўйича ўринбосари;
  • Алексей Полисчук - Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари иккинчи департаменти директори;
  • Виктор Шевцов — Мудофаа вазирлигининг Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Музокаралар 15 май куни Истанбулда ўтиши кутилмоқда.

Украина томонидан мудофаа вазири Рустем Умеров, ТИВ раҳбари Сибига кабилар келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украина президенти Владимир Зеленский шахсан Путин билан учрашиш истагини билдирганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid