Ўзбекистонда "Гарвардчилар мактаби" очилади
Бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, “Топ-10” олийгоҳларига мақсадли тайёрланади.

Президент йиғилишида четда ўқиётган ёшларнинг атиги 1 фоизи “Топ-100”даги олийгоҳларга киргани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, “Топ-10” билан “Топ-200”даги таълим нархи бир биридан атиги 15-20 фоизга фарқ қилади.
“Ёшларимиз жуда иқтидорли. Уларни тизимли йўналтириб, олийгоҳ танлашга кўмаклашиб, мақсадли тайёрлашни йўлга қўйсак бўлди, кўрсаткичларимиз каррасига ошади”,- деди Президент.
Давлат раҳбари “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини бошлаш ва “Гарвардчилар мактаби”ни очиш бўйича катта фармон имзолаганини айтди.
Бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда “Топ-10” олийгоҳларига мақсадли тайёрланади.
Бундан ташқари, Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади.
Миллий дастур асосида маслаҳатчилар мактаблардан ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчини танлаб олиб, АҚШнинг Гарвард, Йель, Колумбия, Корнел каби олийгоҳларига тайёрлайди.