platina.uz
Жамият

Навоийда банк мутахассиси қўлга олинди

У ўз отаси бошқариб келаётган ернинг катта қисмини 200 млн сўм эвазига бошқанинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Навоийда банк мутахассиси қўлга олинди

Навоийда банк ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Хатирчи туманидаги тижорат банкларидан бирининг мутахассиси ҳозирда ўз отаси бошқариб келаётган боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликка туман ҳокимининг 2021 йилдаги қарори билан ижарага берилган 22,6 гектар ер майдонининг 18,7 гектар қисмини 200 млн сўм эвазига харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда тезкор тадбирда ўтказилди.

Унда банк мутахассиси 190 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ турли жиноятлар ҳақида хабар берши учун Call-марказини ишга туширганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid