Акбар Жўраев мутлақ Осиё чемпионига айланди
У учта йўналишда олтин медалларни қўлга киритди. Шарофиддин Амриддинов эса кумуш медалларга эга чиқди.

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев мутлақ Осиё чемпионига айланди.
Оғир атлетика бўйича Хитойда ўтаётган Осиё чемпионатининг сўнги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда.
Эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида кечган баҳслар спортчиларнинг бенефисига айланди.
Олимпиада чемпиони ва совриндори Акбар Жўраев яна бир бор юксак маҳорат кўрсатиб, барча йўналишда энг катта кўрсаткичларни қайд этди (183, 223 ва 406 кг) ва 3 та олтин медални қўлга киритди. Ушбу дастурда Жўраевдан кейинги натижани кўрсатган бошқа бир вакил Шарофиддин Амриддинов (181, 214 ва 295 кг) эса 3 та кумуш медал билан тақдирланди.
Ушбу натижадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронзага етиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринга кўтарилди.