Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги "лайк" учун жавобгарлик бекор қилинди
Ушбу амалиёт 2018 йилда жорий этилган ва президент Имомали Раҳмон томонидан танқид қилинганди.

Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги “лайк”лар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди.
Тегишли қонунни мамлакат президенти Имомали Раҳмон имзолади.
2018 йилда Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги лайк ва бошқа реакциялар учун жиноий жазо жорий этилган эди. Ўшанда республикада “Террористик жиноятларни содир этишга оммавий чақириқлар ва (ёки) террорчилик фаолиятини оммавий оқлаш тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар қабул қилинган эди.
Хусусан, қонун матнига "интернетда" ибораси қўшилди.
2024 йилда президент Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги “лайк”лар учун жиноий иш қўзғатиш амалиётини, шунингдек, ижтимоий тармоқлар материалларидан далил сифатида фойдаланишни танқид қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АОКА ташаббуси билаг блогер, вайнер, сайтлар ва телеграм каналлар эгалари учун янги тартиб-қоидалар лойиҳаси ишлаб чиқилганди. У қатор чекловларни назарда тутади.