platina.uz
Сиёсат

Расман: Ўзбекистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этмоқда

Визасиз режим 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради. У меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш кабиларга татбиқ этилмайди. 

Расман: Ўзбекистон ва Хитой ўзаро визасиз режим жорий этмоқда

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим (Ченду, 2024 йил 1 декабрь) кучга кириши учун давлат ички протседуралари тугалланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

Кўрсатилган халқаро шартноманинг қоидаларига биноан, Битим 2025 йил 1 июньдан эътиборан кучга киради.

Битим Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудига ўзаро визасиз сафарларига доир масалаларни тартибга солади.

Битимга мувофиқ, Томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.

Бунда Томонларнинг давлатлари ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим.

Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, улар кириш визасини олдиндан олишлари лозим.

Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Кўрсатилган Битим ХХРнинг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid