Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга депортация қилинди
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Истанбулда қўлга олинган Мубашшир Аҳмад бўйича расмий аахборот берилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган. У 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди.
"Алишер Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244 прим 3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган", дейилади хабарда.
Айбланувчига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.