platina.uz
Жаҳон

Актёр Жерар Депарде 18 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм этилди

Актёр 2021 йилда филм суратга олиш жараёнида аёлларга нисбатан зўравонлик қилишда айбланган. 

Актёр Жерар Депарде 18 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм этилди

Машҳур актёр Жерар Депарде жинсий зўравонликда айбдор деб топилди.

Франция суди актёр Жерар Депардени икки аёлга нисбатан жинсий зўравонликда айбдор деб топди, деб хабар бермоқда ахборот агентликлари.

Депарденинг айбини тан олмади.

Актёр 2021 йилда филм суратга олиш вақтида икки аёлга жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда.

Бу Депардега қарши судга юборилган биринчи иш саналади, шу вақтгача 20 га яқин аёл уни номақбул хатти-ҳаракатларда айблаган.

Прокурорлар 76 ёшли Депардега шартли равишда бир ярим йил қамоқ жазоси ва 20 минг евро миқдорида жарима солинишни сўраган.

Якунда суд Жерар Депардени жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топиб, 18 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Депарде айбини тан олмаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid