platina.uz
Жаҳон

Ҳиндистон ва Покистон оташкесимга келишди: тафсилотлар

Бироқ АҚШ воситачилигида эришилган келишувдан сўнг ҳам Кашмирда портлаш овозлари эшитилган. 

Ҳиндистон ва Покистон оташкесимга келишди: тафсилотлар

Ҳиндистон ва Покистон оташкесимга келишиб олди.

Бу ҳақда Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.

Америка президентининг сўзларига кўра, келишувга АҚШ воситачилигида эришилган.

"Қўшма Штатлар воситачилигида давом этган узоқ кечалар музокараларидан сўнг Ҳиндистон ва Покистон ўт очишни тўлиқ ва зудлик билан тўхтатишга рози бўлганини эълон қилишдан мамнунман. Мен иккала давлатни соғлом фикр ва юқори даражадаги разведка кўрсатгани учун табриклайман. Бу масалага эътиборингиз учун раҳмат!", дея ёзган Трамп.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам Ҳиндистон ва Покистон бетараф ҳудудда кенг кўламли масалалар бўйича музокараларни бошлашга келишиб олганини айтди.

Deutsch Welle хабарига кўра, Покистон ташқи ишлар вазири Ишоқ Дар аллақачон ўт очишни тўхтатишни тасдиқлаган.

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатлар ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви Ҳиндистон вақти билан 10 май соат 17:00 да кучга кирганини маълум қилди.

Лекин айримлар Кашмирда портлаш овозларини эшитганларини ёзган.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро апрель ойида Паҳалгамдаги терактдан сўнг кескин авж олди, жангарилар 26 сайёҳни ўлдирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid