1 июндан қоидабузарликлар учун жарима баллари тизими ишга туширилади
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар тўплаган жарима баллари ҳақида СМС хабарнома орқали огоҳлантирилади.

2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима балллари тизими жорий этилади.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларни жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар тўплаган жарима баллари ҳақида СМС хабарнома орқали огоҳлантирилади.
Жарима балларини ҳисоблашнинг E-jarimaball модули ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилади.

Қарорда белгиланган ббарча ташкилий харажатлар ИИВнинг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
12 мобайнида қоидани бузмаган ҳайдовчи илк бор жаримага тушса, рағбатлантириш тариқасида баллар ҳисобланмайди.

