ЕЧЛ: финалда ПСЖ "Интер"га қарши ўйнайди
Финал баҳси 31 май куни Мюнхен шаҳридаги “Allianz Arena” стадионида бўлиб ўтади.

ЕЧЛ финалининг икки иштирокчиси маълум бўлди.
Европа чемпионлар лигаси финалида "Интер" ҳамда ПСЖ жамоалари ўзаро куч синашади.
"Интер" ўта драматик ва фантастик баҳсда "Барселона" устидан иродали ғалабага эришган бўлса (4:3), ПСЖ ярим финалда Арсенални унча қийналмасдан мағлуб этди (2:1).
Финал баҳси Мюнхен шаҳридаги “Allianz Arena” стадионида 31 май, шанба куни соат 23:59 да бошланади.