platina.uz
Жамият

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўп саёҳат қилаётгани очиқланди

Рўйхатни Қирғизистон бошқармоқда. Шунингдек, Саудия Арабистони, Туркия каби давлатлар ҳам юқори ўринларни эгаллаган. 

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўп саёҳат қилаётгани очиқланди

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқмоқда?

Миллий статистика қўмитаси бу ҳақда маълумот берди.

2025 йилнинг январ-март ойларида жами 1,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 256,5 минг нафарга ёки 20,3 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январь-март ойларида чет элга борган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Қирғиз Респ. – 631 240 нафар

Тожикистон – 281 539 нафар

Қозоғистон – 240 644 нафар

Саудия Арабистони – 112 274 нафар

Россия – 69 065 нафар

Туркия – 46 566 нафар

БАА – 44 796 нафар

Миср – 16 689 нафар

Таиланд – 13 456 нафар

Вьетнам – 9 574 нафар

Бошқа давлатлар – 53 704 нафар.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid