Фридрих Мерц иккинчи уринишда Германия канцлери этиб тасдиқланди
Дастлаб у лавозимга сайланишда етарли бўлган 316 овозни тўплай олмаганди.

Бундестаг иккинчи уринишда Фридрих Мерцни Германия канцлери лавозимига тасдиқлади.
Такрорий овоз бериш чоғида Мерц учун 325 депутат овоз берди, минимал талаб 316 нафарни ташкил этарди.
6 май куни эрталабки биринчи уриниш муваффақиятсизликка учради: ўнг марказчи ХДИ/ХДС етакчисига атиги 310 киши овоз берди. Бу урушдан кейинги Германия тарихида биринчи бундай ҳолат.
Иккинчи бор овоз бериш учун ХДИ/ХДС ва уларнинг коалициядаги ҳамкори Германия Социал-демократик партияси (СПД) яна икки партия – Яшиллар ва Сўлларнинг қўллаб-қувватлашига эришди.
Дастлаб, Frankfurter Allgemeine ва Bild сешанба куни такрорий овоз бериш ўтказилмаслигини хабар қилишди, аммо кейин ХДИ/ХДС, Социал-демократлар, Яшиллар ва сўллар янги овоз беришни ўтказишга рози бўлишди.
Эслатиб ўтамиз. февралда ўтган сайловларда Мерцнинг партияси 28 фоиз овоз билан ғалаба қозонганди.