Элдор Шомуродов яна энг яхши футболчи бўлди
У “Рома” сафида апрел ойи давомида 2 та гол ва 1 та ассистга муаллифлик қилди.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Италиянинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўз клубида апрел ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Шомуродов “Рома” сафида апрел ойи давомида ўз ҳисобига 2 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйган.
Эслатиб ўтиш керак, Элдор март ойида ҳам шундай мақомга лойиқ кўрилган эди.