"Дубай шоколади" таркибида хавфли бактериялар аниқланди
Маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги маълум қилинган.

“Fix dessert chocolatier” савдо бренди остидаги шоколад маҳсулоти устидан назорат тадбири амалга оширилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспексияси томонидан “Экобозор”нинг Беруний филиали савдо нуқталарида сотилаётган “Fix dessert chocolatier” бренди остидаги Дубай шоколад маҳсулотлари устидан назорат хариди амалга оширилди.
Танлаб олинган маҳсулотлар сифат кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида “ЎзТест” ДМ синов лабораториясига топширилди.
Баённома натижаларига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:
— Мезофил аэроб ва факультатив анаэроб бактериялар (МАФАМ), шунингдек, ачитқи замбуруғларнинг юқори даражадаги мавжудлиги;
— Коли гуруҳидаги бактериялар (БГКП) ва “Салмонелла 25 г” бактериясининг мавжудлиги, бу эса меъёрий ҳужжатларда қатъиян тақиқланган;
— Бундай кўрсаткичлар инсон саломатлиги учун хавфли бўлиб, айниқса аллергик касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Шунингдек, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Хусусан, UZTR.490-022:2017-сонли “Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентнинг тегишли бандлари талаблари бузилган.