“Танзиландия” хусусий боғчасининг лицензияси бекор қилинди
Боғчанинг Тошкент шаҳар судига йўллаган апелляция шикояти қаноатлантирилмаган.

Тошкентдаги Танзиландия хусусий боғчасининг лицензияси бекор қилинди.
Жорий йилнинг 14 феврал куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Кичик автомобил ҳалқа йўли ва Буюк ипак йўли йўли кўчалари кесишмасида жойлашган “YUKSALISH CONSTRUCTION” (Танзиландия) нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилган.
Ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган қўпол камчиликлар асосида “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилди.
Жорий йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинди.
Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган.
Жорий йилнинг 23 апрель куни Тошкент шаҳар судида судья Усманов Анвар Акрамович раислигида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳайъати томонидан жавобгар “YUKSALISH CONSTRUCTION” нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил феврал ойида ушбу боғчада болалар калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳодиса юзасидан ИИБ терговга қадар текширув ўтказган.