Гулнора Каримова озодликка чиққани тасдиқланмади
Аввалроқ тармоқда унинг озодликка чиққани ҳақида хабарлар тарқалиб кетганди.

Тармоқларда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова озодликка чиққани ҳақида хабарлар тарқалган. Platina.uz манбасига кўра, ушбу хабарлар ёлғон.
"Газета.уз" ҳам бу хабар фейк эканини маълум қилди. Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов "асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди", деган.
Гулнора Каримовага нисбатан 2015 йилда 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланган, кейинроқ – 2019 йилда у колонияга ўтказилган. 2020 йил март ойида у янги жиноятларда айбланиб, яна 13 йил 4 ойга озодликдан маҳрум этилганди.
2024 йил декабрда, янги йил байрами арафасида у 21-сонли жазони ўташ колониясидан 42-сонли манзил колонияга ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.