platina.uz
Жамият

Экология вазири маслаҳатчиси ИИБга чақирилди

Расул Кушербаевнинг билдиришича, бу чақирув мақсадини тушунмаган ва ички ишлар вазиридан изоҳ сўраган.

Экология вазири маслаҳатчиси ИИБга чақирилди

Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаев Янгийўл тумани ИИБга чақирилган ва маълум муддат ушлаб турилган.

Бу ҳақда Кушербаевнинг ўзи маълум қилди ва ички ишлар вазиридан ҳолатга изоҳ беришни сўраган.

"Кеча маслаҳатлашиш бахонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз. Қизиғи, қанча тушунтиришларимга қарамай, иш учун аҳамияти бўлмаса-да, мобил телефоним олиб қўйилди", деб ёзган амалдор.

Унинг айтишича, ИИБ ходимлари Кушербаев ҳақида яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боряпти ва маълумотлар тўпламоқда.

Расул Кушербаев устидан тушган ариза мазмунини очиқламаган. Ички ишлар вазирлиги ҳозирча муносабат бермаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid