platina.uz
Жамият

Божсиз олиб кириладиган товарлар тўлови пасайтирилади

Божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистондан ташқарида бўлиши керак.

Божсиз олиб кириладиган товарлар тўлови пасайтирилади

2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг янги нормалари белгиланди.

Ҳукумат 19 апрелда имзолаган қарорга кўра:

  • ҳаво транспортида 1000 доллар (амалда 2000 доллар);
  • темир йўл ва дарё транспортида 500 доллар (амалда 1000 доллар);
  • автомобил (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали 300 доллар;
  • халқаро курьерлик жўнатмалари орқали 200 доллар (амалда бир чоракда 1000 доллар);
  • халқаро почта жўнатмалари орқали 100 доллар (ўзгармаган).

Бундан ташқари, божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки автомобилда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid