Қўқонда ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун пул ажратилади
Фарғона вилояти ҳокими в.в.б М.Убайдуллаев тегишли фармойишни имзолаган.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 9 та МФЙда ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш учун 1,5 млрд сўм пул берилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи М.Убайдуллаев тегишли фармойишни имзолаган.
"Қўқон шаҳридаги 9 та МФЙ ҳудудидаги ичимлик ва оқова сув таъминоти тизимини яхшилаш ишлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 500,0 (бир миллиард беш юз) миллион сўм маблағ “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” Фарғона вилояти бошқармасига ажратилсин", дейилади ҳужжатда.
Фармойиш ижросини назорат қилиш ҳоким ўринбосари Х.Долимов зиммасига юкланган.
Аввал Самарқандда бюджетдан 83 млрд сўм ажратилганди.