platina.uz
Жаҳон

Москвадаги ғалаба паради: кимлар келади?

Бу йил Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги нишонланади. 

Москвадаги ғалаба паради: кимлар келади?

2025 йил 9 май куни Москвада Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун кўплаб давлатлардан расмийлар ва вакиллар келиши кутилмоқда.

Тадбир Москвадаги “Қизил майдон”да бўлиб ўтади ва унда 17 та давлат раҳбарлари иштирок этади.

Улардан бири Хитой президенти Си Цзинпин бўлиб, унинг Москвага ташриф буюриши Россия элчиси Игор Моргулов томонидан 10 февральда маълум қилинган. “Бу анъана бизнинг Хитой билан алоқаларимизни янада яхшиланишига хизмат қилади. Шунингдек, Хитой президенти ҳам таклифимизни қабул қилди”, — дея маълум қилган у Россия 24 телеканали орқали.

Шунингдек, Владимир Путин ҳам Хитойнинг Япония устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш учун Хитойга ташриф буюришини эълон қилган эди.

Тадбирга шунингдек Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Бразилия президенти Луиз Инасио Лула да Силва, Сербия президенти Александр Вучич, Словакия бош вазири Роберто Фицо, Босния ва Герцеговина Республикаси таркибидаги Серб республикаси Миларад Додик, Беларус президенти Александр Лукашенко, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Гурбангули Бердимуҳамедовлар ташриф буюришади.

Бундан ташқари, Венесуэла президенти Николас Мадуро, Куба президенти Мигуэл-Диаз Cанел, Буркина-Фасо президенти Иброхим Траоре, Ветнам Коммунистик партияси бош котиби То Лам, Мўғулистон президенти Ухнагийн Хурелсух, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил элчиси Симон Ҳалперин ҳам тадбирда меҳмон бўлади.

АҚШ президенти Доналд Трумп ғалаба парадида иштирок этадими? Ушбу савол ҳозирча жавобсиз қолмоқда. Аввалроқ АҚШ томони бу маълумотни рад этганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid