platina.uz
Жаҳон

Diddy можароси: айбланувчи суд қаршисида жавоб берди

Сўнгги даврнинг энг шов-шовули воқеалари марказида бўлган рэппер Шон Комбс федерал судда айбларни бўйнига олмади. 

Diddy можароси: айбланувчи суд қаршисида жавоб берди

"P Diddy" номи билан машҳур бўлган юлдуз ва хонанда Шон Комбс кенгайтирилган жинсий эксплуатация айбловларига нисбатан айбсизлигини билдирди.

Машҳур америкалик рэппер ва продюсер Шон "Diddy" Комбс душанба куни унга нисбатан қўйилган янги федерал айбловларга, жумладан рекет ва жинсий эксплуатация билан боғлиқ жиноятларда айбсиз эканини маълум қилди.

55 ёшли Комбс Манхэттендаги федерал судда судья Арун Субраманиан ҳузурида айбловларга жавоб берди. У илгари ҳам учта банд бўйича айбсизлигини билдирган эди.

Комбснинг адвокатлари айбловларни инкор этди ва у ҳеч қандай жиноят содир этмаганини таъкидлади.

Суд жараёни 5 май куни ҳакамлар ҳайъатини танлаш билан бошланади. 12 майдан эса очилиш баёнотлари кутилмоқда.

Прокурорларнинг маълум қилишича, Комбс 2004 йилдан 2024 йилгача ўзининг бизнес империяси орқали аёлларни жинсий эксплуатация қилган. Улар орасида баъзан эркаклар ҳам бўлган.

Комбс 2024 йил сентябрьидан бери Бруклиндаги қамоқхонада сақланмоқда. Унга нисбатан бир нечта аёл ва эркаклар томонидан жинсий зўравонлик бўйича фуқаролик даъволари қўзғатилган.

Ҳимоячилари Комбсни барча айбловлардан оқламоқда ва у ҳеч қандай жиноят содир этмаганини таъкидлашмоқда.

Унинг адвокатларидан бири Марк Агнифилонинг айтишича, Комбс ҳеч кимни у билан жинсий алоқада бўлишга мажбурламаган.

Diddy кўплаб рэпперларнинг юлдузга айланишига ёрдам берган. Улар орасида Mary G Blige ва Faith Evans каби 1990 йилларнинг машҳур санъаткорлари ҳам бор.

Аммо прокурорларнинг фикрича, Комбс ўз муваффақияти ортида кўплаб “қора ишлар”ини яшириб келган. Масалан, 2016 йил март ойида у бир аёлни тепиб, судраб кетаётгани ва унга қараб гулдон улоқтиргани акс этган видео топилган.

Ўтган йили CNN нашри Комбс ўзининг собиқ севгилиси, Касси номи билан танилган хонанда Касандра Вентурани ургани ва судрагани акс этган видеони эълон қилган эди. Шундан сўнг Комбс афсусда эканини билдириб, кечирим сўраган. Адвокат Агнифило эса бу уларнинг шахсий турмуш муносабатлари бўлганини таъкидлаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid