platina.uz
Сиёсат

Абдулазиз Комилов Италиянинг нуфузли ордени билан мукофотланди

У "Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун" орденининг "Офицер" даражаси билан тақдирланди. 

Абдулазиз Комилов Италиянинг нуфузли ордени билан мукофотланди

Абдулазиз Комилов Италиянинг нуфузли ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда "Дунё" агентлиги хабар берди.

Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов "Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун" орденининг "Офицер" даражаси билан тақдирланди.

Мазкур орден Италиядаги энг юқори давлат мукофоти бўлиб, 1951 йил 3 март куни таъсис этилган.

У адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия ва гуманитар фаолият соҳаларидаги катта хизматлар учун берилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid