Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти билан учрашади
Икки давлат раҳбарлари телефон мулоқоти ўтказдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрел куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳалардаги кооперация лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Туркий давлатлар ташкилоти ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.