platina.uz
Иқтисод

Ўзбекистон Саудия билан "яшил" энергетика бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Президент "ACWA Power" компанияси бошқаруви раисини қабул қилди. 

Ўзбекистон Саудия билан "яшил" энергетика бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд иқлим форуми доирасида Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.

Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистоннинг "яшил" энергетика соҳасида стратегик инвестор бўлган "ACWA Power" компанияси билан самарали шериклик жадал ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Бугунги кунда компания билан амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар портфели 15 миллиард долларга етди.

Ўтган йил декабрда Бухоро вилоятида ҳар бир 500 мегаваттли 2 та шамол электр станцияси тармоққа уланди, шунингдек, Самарқанд вилоятида умумий қуввати 1 гигаватт бўлган иккита қуёш станцияси ва Тошкент вилоятида энергия сақлаш тизимларини қуриш лойиҳалари бошланди.

"Яшил" энергетика, инфратузилма, фармацевтика, иссиқлик ва сув таъминотини модернизация қилиш, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни жадал амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу маънода, жорий йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форумига пухта тайёргарлик кўриш зарурлиги таъкидланди.

Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд саммити ва иқлим форуми тадбирларидаги иштирокини якунлади. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid