platina.uz
Жамият

“Halol Bozor" номи остида иш кўрган платформага чора кўрилди

Натижада платформанинг номи ихтиёрий равишда ўзгартирилган. 

“Halol Bozor" номи остида иш кўрган платформага чора кўрилди

“Halol Bozor" номи остида кўчмас мулклар савдосини амалга оширувчи платформага чора кўрилди.

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторингларда ижтимоий тармоқлар орқали “Halol Bozor" номи остида кўчмас мулклар савдосини амалга оширувчи хизматлар тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланди.

Дастлабки ўрганишларда хусусий уй-жой савдоси тўғрисида маълумот берувчи ахборот ресурси орқали кўчмас мулк олиш ниятида бўлган фуқароларни чалғитиш мақсадида ўз ахборот ресурси номланишида асоссиз равишда “Halol Bozor" номидан фойдаланганлиги маълум бўлди.

“Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддасига кўра, номақбул (ноаниқлиги, бир хил маъноли бўлмаганлиги, бўрттириб юборилиши, яшириб кетилиши, тарқатилиш вақти, жойи ва усулига нисбатан талабларнинг ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа талабларнинг бузилиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган) реклама тақиқланган.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмитанинг “Ҳалол” сертификати ёки “Ҳалол” ном одатда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш ва ташиш жараёнларида қўлланилиши, турли реклама ва эълонларида аҳолини чалғитувчи “ҳалол” сўзини қўшиш билан мижозлар сонини кўпайтиришни мақсад қилингани бўйича ҳам умумий хулосаси мавжуд.

Юқоридагиларга кўра, "Halol Bozor" ахборот ресурсини юритувчи шахсларга реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ҳақида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қонунбузилиш ҳолатини келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма хати киритилди.

Натижада “Halol Bozor” платформаси номи ихтиёрий равишда бошқа номга ўзгартирилиши таъминланди, дейилади қўмита хабарида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid