platina.uz
Жамият

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Нўъмон Муҳаммадиев шу пайтгача Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди. 

Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарори билан Нўъмон Усмонович Муҳаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нўъмон Муҳаммадиев 1982 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2024 йилда “Содиқ хизматлари учун” медальи билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган.

Кейинчалик мазкур бошқармада етакчи ва бош маслаҳатчи бўлган. 2009–2013 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттирган.

2016–2023 йилларда Адлия вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Шу жумладан, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Тайинловга қадар (2023 йилдан) Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid