platina.uz
Жаҳон

Европа Иттифоқи 800 млрд еврога қайта қуролланиш дастурини амалга оширмоқчи

ЕИ мамлакатлари учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Украина учун қурол-яроғ ишлаб чиқариш учун 150 миллиард евро кредит жалб этилади. 

Европа Иттифоқи 800 млрд еврога қайта қуролланиш дастурини амалга оширмоқчи

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқини 800 миллиард еврога қайта қуроллантириш режасини таклиф қилди. У бу ҳақда матбуот анжуманида маълум қилди.

Анжуман трансляцияси фон дер Ляйеннинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида мавжуд.

"Европа Иттифоқининг қайта қуролланиш режаси хавфсиз ва мустаҳкам Европа учун мудофаа харажатларига 800 миллиард евро сарфлашни назарда тутади" деди у.

Фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Еврокомиссия ЕИ мамлакатлари учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Украина учун қурол-яроғ ишлаб чиқариш учун 150 миллиард евро кредит жалб қилмоқчи.

Феврал ойи охирида Financial Times газетаси европалик расмийларга таяниб, ЕИ давлатлари Европа қуролланиш банки ва умумевропа мудофаасини молиялаштириш фондини яратиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берди.

Қайд этилишича, Йоханнесбургдаги G20 йиғилишида Европа мамлакатлари молия вазирликлари раҳбарлари Буюк Британия иштирокида қайта қуролланиш банки ёки умумий фонд яратиш масаласини муҳокама қилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid