platina.uz
Жамият

Ойлик 8-15 млн сўмгача: қурувчилар “Янги Тошкент”га ишга таклиф этилмоқда

Ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

Ойлик 8-15 млн сўмгача: қурувчилар “Янги Тошкент”га ишга таклиф этилмоқда

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қурилишда ишлаётган юртдошларимизни 20 минг гектар ер майдонида барпо этилаётган “Янги Тошкент”даги қурилиш ишларига таклиф этмоқда.

Бунда 38 турдаги йўналишда 10 мингга яқин соҳа вакилларига талаб мавжуд. Ойлик-маош иш тури ва соатидан келиб чиқиб, ўртача 8 млн сўмдан 15 млн сўмгачани ташкил этади. Ишчилар ётоқхона, кийим-кечак, транспорт хизмати ва 3 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади.

Талабгорлар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 1176 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid