"Права"сидан айрилганлар энди "учёт"га қўйилади
Қонунчилик палатаси йиғилишида бу тўғрисидаги лойиҳа кўриб чиқилди.

"Права"сидан айрилган ҳайдовчилар энди профилактик ҳисобга қўйилади.
Қонунчилик палатаси йиғилишида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Лойиҳа билан профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси амалдаги 6 тоифадан 3 тоифага, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун профилактик ҳисобга олинаётган моддалар 28 тадан 12 тага камайтирилмоқда. Улар ҳозирда зарурий ҳисобланган қўшимча 2 та ҳолат билан тўлдирилмоқда.
Хусусан, оилавий зўравонлик содир этганлиги учун МЖтКнинг 59-2-моддасига асосан жавобгарликка тортилган ҳамда содир этган маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларни профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритиш назарда тутиляпти.
Мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.